Хави: "Барса"да қолишни хоҳласанг, шу позицияда ўйнашга мажбурсан!

"Барселона" бош мураббийи Хави жамоанинг нидерландиялик марказий ярим ҳимоячи Френки де Йогнгни янги мавсумда марказий ҳимоячи сифатида кўрмоқда.

"Де Йонг марказий ҳимояда ўйнай олади. Менга футболчи сифатида Френки ёқади. Биз у билан кўп марта гаплашдик, аммо бу ҳақда гапирмоқчи эмасман. У марказий ҳимоячи сифатида "Барселона"га кўп нарса бера олади. У буни яхши билади", - деди Хави Diario Sport нашрига берган интервьюсида.

Олдинроқ "Барселона" 25 ёшли де Йонгни "Манчестер Юнайтед"га бонуслар билан бирга 80 миллион еврога сотишга рози бўлгани хабар қилинганди. Бироқ футболчининг ўзи жамоасини ўзгартиришдан бош тортмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!