Хави “Барса”га футболчи танлади

“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес таркибни кучайтира оладиган янги ижрочилар танлашга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда.

“Вильярреал” ярим ҳимоячиси Алекс Баэна мавсум охирида Каталонияга кўчиб ўтиш имконига эга бўлади.

Todofichajes нашрига кўра, Хави Эрнандес айнан мана шу футболчини танлаган.

Баэнанинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ярмигача тузилган. Уни олиш учун “Вильярреал”га камида 20 миллион евро бадал пули тўлаш керак.

Алекс жорий мавсумда саккизта учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта гол ва тўртта ассист расмийлаштирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!