Хави “Барса”га янги ўйинчи танлади
“Барселона” қишки трансферлар даврида таркибини кучайтиради. Истеъдодли футболчи Гави оғир жароҳат олганидан кейин бош мураббий Хави Эрнандес унинг ўрнини тўлдирадиган ижрочи олишни мўлжаллаяпти.
TodoFichajes нашрининг маълум қилишича, каталонияликлар мураббийи жамоага янги ўйинчи танлаб бўлди. Хави таркибда Тьяго Алькантарани кўрмоқчи. Тажрибали футболчи ўз даврида “Барселона”да Хави билан ҳам бирга ўйнаган.
Манбага кўра, спорт директори Деку ҳам, клуб президенти Жоан Лапорта ҳам 32 ёшли футболчининг номзодини маъқуллаган.
Ҳозир “Ливепуль” аъзоси ҳисобланган Тьаго Алькантаранинг амалдаги шартномаси мавсум охирида якунланади. Агар ўйинчи январда олинадиган бўлса, каталонияликлар бадал пули тўлайди. Ярим ҳимоячининг трансфери 5-7 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Фикрлар