Хави “Барса”ни кучайтирадиган футболчи номини айтди

“Барселона” бош мураббийи Хави келаси мавсум олдидан майдон марказини кучайтиришни режалаштирмоқда.

Испаниялик мутахассис бу борада “Наполи” ярим ҳимоячиси Фабиан Руисга ишонч билдиришга тайёр.

Италияликларнинг Руис билан шартномаси келаси мавсум охирида якунланади. Шунга қарамай, улар  испан футболчиси учун анча катта нарх – 60 миллион евро талаб қилмоқда. Табиийки, каталонияликлар “Наполи”нинг талабини пасайтиришга уриниб кўради.

26 ёшли ярим ҳимоячи “Бетис” тарбияланувчиси ҳисобланади. “Наполи” уни 2018 йили 30 миллион евро эвазига трансфер қилган.

Фабиан Руис бу мавсум барча турнирларда 37 та ўйин ўтказиб, еттита гол ва бешта ассис муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!