Хави “Барса”нинг қишки трансферлари ҳақида гапирди

“Барселона” бош мураббийи Хави эрнандес қишки трансферлар ойнаси бўйича клубдаги вазият ҳақида маълумот берди.

Испаниялик мураббийнинг ўзи клуб раҳбарияти янги ўйинчи олиб келишидан умидини узгани йўқ.

- Биз январда бирорта янги ижрочини таркибга қўшиб оламизми ёки йўқ, мен буни аниқ билмайман. Ҳамма нарса молиявий фэйр-плейга боғлиқ бўлади.

Клуб президенти Жоан Лапорта ва спорт директори Деку билан доимий алоқадаман, - деди Хави Эрнандес.

Каталонияликлар бир неча йилдан бери инқироздан чиқиб кета олмаяпти. Бу ҳолат клубнинг трансфер сиёсатига жиддий таъсир қилмоқда. Шу боис, “Барселона” кейинги йилларда аксарият ҳолатлар эркин агентга айланган футболчиларга эътибор қаратишига тўғри келяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!