Хави "Барселона" сафида антирекорд ўрнатди
"Барселона"нинг Чемпионлар лигаси сафар ўйинларида омади келмаяпти.
Каталонияликлар гуруҳ босқичи 3-тури доирасидаги баҳсда Миланда “Интер”га минимал ҳисобда мағлуб бўлишди. Шу тариқа, жамоа Хави Эрнандес бош мураббий этиб тайинланганидан бери Чемпионлар лигасида қаторасига учинчи меҳмондаги мағлубиятини қабул қилди. Бу клубнинг барча даврлардаги антирекорди ҳисобланади. Эътиборлиси, “кўк-анорранглилар” Ла Лигада Хави қўл остида 18 та сафар ўйинида мағлубиятга учрамаган, бу эса чемпионат рекорди ҳисобланади.
“Интер”га ютқазиб қўйган “Барселона” уч очко билан турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда. 12 октябрь куни жамоалар "Камп Ноу"да яна тўқнаш келишади.
Фикрлар