Хави “Барселона”га “Челси” юлдузини олиб келади

  • 1 ноябрь, 2021, 21:17
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона”ни қабул қилиб олишга тайёрланаётган Хави Эрнандес жамоаси учун ўйинчи танлашда давом этмоқда.

Tecno

Испаниялик мутахассис “Ал-Садд”ни топшириб, юртига қайтиб келганидан кейин жамоасида “Челси”нинг етакчи ҳимоячиси Антонио Рюдигерни кўрмоқчи.

Германиялик футболчи айни пайтда янги шартнома борасида клуб билан келиша олмаяпти.  Кўп гранд клублар 1 январни кутмоқда. Агар шу санагача Рюдигер “аристократлар” билан бир тўхтамга келмаса, бошқа жамоалар билан музокара бошлаш ҳуқуқига эга бўлади.

Хави Европанинг энг яхши марказий ҳимоячилар сирасига кирувчи Рюдигер ёрдамида “Барселона” мудофаа чизиғини сезиларли даражада кучайтирмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Xamid Kazakbaev
02/11/2021 21:26
Шу журналистлагаям хайронманде катдан олишаркин шунака гаплани Хави барсани тренеримасу хали бир паста трансефрла кибташашибди.Боладиган нарсани ёзила хич бомаса олдин тренер босин кегин ёзсела сал ухшиди хакикатга