Хави "Барселона"нинг мақсадини айтди

"Барселона" бош мураббийи Хави Ла Лига 16-турида "Бетис"га учралган мағлубиятдан сўнг "Бавария"га қарши ўйин борасида фикр билдирди. 

"Барса" Мюнхенга бориб, ғалаба қозонишга қодир. Бу бизнинг мақсадимиз. Ҳаммаси ўзимизга боғлиқ.

Рақибимиз ўз майдонида ишончли ўйнайди. Лекин у ерга бор кучимизни бериб, курашиш учун боряпмиз", - деди Хави. 

Эслатиб ўтамиз, "Бавария" - "Барселона" учрашуви 8-дан 9 декабрьга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 01:00да старт олади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!