Хави: "Биз чемпионлар лигасида ғалаба қозонмоқчимиз, аммо у ерда фаворит эмасмиз!"

"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес келгуси мавсумда Европа чемпионлар лигасидаги иштироки ҳақида қисқача тўхталиб ўтди. 

"Биз "Барселона"миз. Бу ерда 10 та турнир бўлса, барчасида ғалаба қозонишни талаб қилишади. Бу яхши ҳолат. 

Биз барча совринларни қўлга киритишни истаймиз. Чемпионлар лигаси ҳам шулар жумласидан. Олдинга қадам ташлашимиз керак. Ўйлайманки, жамоага янги келганлар бизга бу борада катта ёрдам беришади. 

ЕЧЛдаги мақсад - ғолиб бўлиш. Мусобақада ғалаба қозонмоқчимиз, аммо у ерда фаворит эмасмиз! Жамоа учун нимчорак ёки чорак финал деган нарса йўқ, биз финал учун интиламиз ва курашамиз", - деди испаниялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!