Хави Бускетснинг келажагига ойдинлик киритди
Испания матбуотида ярим ҳимоячи Серхио Бускетснинг "Барселона"дан кетиши ҳақидаги маълумотлар тобора кўпайиб бормоқда. Бош мураббий Хави Эрнандес бу борадаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Серхио ҳали якуний қарорга келмаганини очиқ айтди. Ҳаммаси мавсум охирида маълум бўлади. Аммо шуни айтмоқчиманки, у мен учун жамоанинг асосий ўйинчиси бўлиб қолади", - дея Хавининг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.
34 ёшли Бускетснинг "кўк-анорранглилар" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар тузилган. Аввалроқ ярим ҳимоячи фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар