Хави: “Челси” юлдузини сотиб оламиз!

Goal нашрининг хабар беришича, “Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес клуб раҳбариятидан “Челси” футболчиси Нголо Кантени сотиб олишни талаб қилмоқда.

Испаниялик мутахассис франциялик футболчи жамоанинг майдон марказидаги устунлигини таъминлашига ишонч билдирмоқда. Қолаверса, ҳозир юқори савияли ўйинчини олишнинг айни пайтди.

Кантенинг “аристократлар” билан келишуви якунланишига бир йил қолди ва томонлар ҳали янги битим борасида бир тўхтамга келмаган. Аслида “Челси” бу ўйинчини қўйиб юборишга қарши эмас.

Маълумотларга қараганда, Кантени олиш учун Каталония суперклуби 50 миллион евро атрофида бадал пули тўлаши керак бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!