Хави Европа Лигасидаги рақибларнинг савияси ҳақида гапирди
"Барселона" бош мураббийи Хави Европа Лигаси доирасидаги "Наполи"га қарши ўйиндан кейин ўз фикрларни билдириб ўтди.
"Биз тўғри йўлдамиз, ўйин ҳақидаги тушунчамизни яхшиладик. Яхши прессинг, тўп учун кураш қолаверса, биз қандай ҳужум қилишни биламиз.
40га яқин узатма амалга ошириб, гол урдик. Буни устида кўп ишлаяпмиз. Ҳали ҳеч нарсага эришмадик. Шунчаки, битта яхши ўйин ўтказдик, бироқ яхши футболга умид уйғонди. Камтарликни сақлаб қолиш керак. Менга бугун бутун ўйин давомида устунлик қилганимиз ёқди.
Европа Лигасида бизнинг савиядаги рақиблар йўқ десам, муболаға бўлади. Сиз камтарлик билан ишлашингиз керак. Ўйлайманки, бу ўйинимиз мухлисларга ёқди", - деди мураббий.

Эслатиб ўтамиз, "Барса" икки учрашув натижасига кўра "Наполи"ни енгиб, кейинги босқичга йўл олди.
Фикрлар