Хави ҳайдаётган футболчи “Барса”дан кетишдан бош тортмоқда
Хави Эрнандес “Барселона”ни ёш ва курашувчан жамоага айлантирмоқчи. Испаниялик мутахассис таркибни ёши ўтиб қолаётган ўйинчилардан тозалашга алоҳида урғу бермоқда.
Хусусан, тажрибали ҳимоячи Жорди Альбага ҳам ўзига бошқа жамоа қидириши ва январьда клубни тарк этиши кераклиги айтилган.
Альбанинг раҳбарият билан ҳам муносабати бузилган. Шунга қарамай, Жорди Альба кетишдан бош тортмоқда ва шартномасининг охирига қадар Каталонияда тўп тепмоқчи.
Жорди Альба клубда энг катта маош оладиган ўйинчилардан бири ҳисобланади. Агар у қишки трансферлар даврида ўзига бошқа жамоа топмаса, барибир мавсум охирида шартномаси тугаб, клуб билан хайрлашишига тўғри келади.
Фикрлар