Хави икки юлдузни трансферга қўйди

“Барселона” Испания чемпионлигига эришганидан кейин иккита ҳужумкор футболчисини трансферга қўйди.

Таниқли журналист Ферран Мартинеснинг маълум қилишича, сотиб юбориладиган ўйинчилар рўйхатига Ансу Фати ва Ферран Торрес киритилди.

Манбанинг таъкидлашича, бош мураббий Хави Эрнандес яна бир футболчи – бразилиялик Рафинья Диас бўйича ҳам тез орада якуний қарорга келади. Диас ўтган йили ёзда “Лидс”дан сотиб олинган эди. Бироқ, унинг ҳаракатлари мураббийлар штабини тўлиқ қониқтирмаяпти.

Маълумотларга қараганда, Ансу Фати ва Ферран Торрес клубда қолишни истамоқда. Бироқ, клуб Хави Эрнандес кутаётган янги ижрочилар, хусусан, Лионель Мессини олиш учун бир неча футболчисини сотиб юбориши шарт.

Ансу Фатига “Манчестер Юнайтед”, Ферран Торресга “Атлетико” ва “Астон Вилла” харидор бўлмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!