Хави жуда катта трансферни кўзлади

“Барселона” бош мураббийи Хави майдон марказида устунликни таъминлайдиган ўйинчи қидиряпти.

Mundo Deportivo нашрининг маълум қилишича, каталонияликлар ёзда “Манчестер Сити” етакчиси Кевин де Брюйне сотиб олишга ҳаракат қилади. “Шаҳарликлар” билан ҳисоб-китоб қилиш учун “Барселона” мутасаддилари Френки де Йонгни сотиб юборишни режалаштирмоқда.

Нима бўлган тақдирда ҳам бельгиялик плеймейкерни олиш осон бўлмайди. Чунки Кевиннинг манчестерликлар билан шартномаси 2025 йилнинг ярмигача тузилган. Бу трансферни амалга ошириш учун “Манчестер Сити”га 90 миллион евро миқдорида пул ўтказиш талаб этилади.

2015 йилдан бери манчестерликлар шарафини ҳимоя қилиб келаётган 30 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсумда жами 42 та учрашув ўтказиб, 15 та гол ва 13 та ассист қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!