Хави кутилмаган муаммога дуч келди

“Барселона” мавсумолди ўқув-машғулот йиғинини АҚШда ўтказиши белгиланган. Бироқ кутилмаганда, бош мураббий Хави Эрнандеснинг ҳужжатларида муаммо чиқди.

Маълумотларга кўра, Хави “Барселона”га келгунча Қатарнинг “Ал-Садд” жамоасини бошқарган даврда бир неча маротаба Эронга бориб келган.

АҚШда жорий қилинган қоидаларга кўра, Эронга борганлар учун қўшимча ҳужжатлар талаб қилинади.

Клуб мутасаддилари ҳозир бу муаммони бартараф этишга ҳаракат қилмоқда.

Испания чемпионати август ойидан бошланади. Хави шогирдлари янги мавсумда чемпионлик учун курашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!