Хави Мадриддан “Барса”га зўр футболчи топди

“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес ёзда катта трансферни амалга ошириши кутилмоқда.

Испаниялик мутахассис ўз жамоасига “Атлетико”нинг ҳужумкор футболчиси Янник Карраскони олиб келмоқчи. Бельгиялик ўйинчининг маҳорати Хави Эрнандесни ўзига ром этган.

El Nacional нашри ёзда каталонияликлар сафини Ансу Фати ва Ферран Торрес тарк этиши мумкинлигини ёзмоқда. Клуб олдинги чизиқда ўйнайдиган бу футболчилар билан хайрлашишга тайёр.

29 ёшли Карраско ҳар икки қанотда ўйнай олади. Унинг мадридликлар билан шартномаси 2024 йилнинг ёзигача тузилган. Бельгиялик чарм тўп устаси 30 миллион еврога баҳоланяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!