Хави масаласи тез орада ҳал бўлади
Мавсумни омадсиз тарзда ўтказаётган "Барселона" бош мураббийи Хавининг келажаги 25 ёки 26 май куни ҳал бўлади.
Мураббийнинг таъкидлашича, у Лапорта билан гаплашмаган, аммо кетиши ҳақидаги хабарларни ижтимоий тармоқлар орқали эшитган.
Кеча бўлиб ўтган "Райо Вальекано"га қарши беллашувдан сўнг мураббий ҳамда клуб президенти ўзаро қўл сиқиб кўришган. Маълум бўлишича, томонлар 25 ёки 26 май куни учрашади.
Аввалроқ, Лапорта Хавининг "Барселона" топ клублар билан рақобатлаша олмаслигини айтган интервьюсидан ғазабланиб, уни бўшатишга қарор қилгани ҳақида хабарлар чиққанди.
Фикрлар