Хави Мессини “Барса”га қайтаришни талаб қилмоқда

“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес клуб президенти Жоан Лапортадан ПСЖда юрган Лионель Мессини Каталонияга қайтаришни сўради, деб хабар тарқатди Sport.es сайти.

Манбанинг таъкидлашича, Хави аргентиналик юлдузнинг парижликлар билан шартномаси тугаганидан сўнг, уни эркин агент сифатида жамоага қўшиб олмоқчи.

Мессининг ўзи ёил охирида Қатарда жаҳон чемпионати борлигини инобатга олиб, спорт формасини йўқотиб қўймаслик учун фаолиятида ўзгариш қилмоқчи эмас.

Яқинда Лео келажаги борасида жаҳон чемпионатидан кейин бош қотиришини маълум қилганди.

Лионель Месси “Барселона” сафида 21 йил фаолият кўрсатди ва бу давр ичида етти марта “Олтин тўп” соҳиби бўлди. Бу рекорд натижа ҳисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!