Хави Мессининг "Интер Майами"га ўтгани ҳақида: "У хотиржам оилавий ҳаёт кечиришни истайди"
"Барселона" бош мураббийи Хави собиқ жамоадоши Лионель Мессининг "Интер Майами"га ўтгани ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз унинг қарорини ҳурмат қилишимиз керак. Месси бўлиш осон эмас. Лео тинчликда яшай олмайди, буни кўпчилик жуда яхши билади.
У қийин босқични бошидан кечирди ва ортиқ эътибор остида бўлишни истамаяпти. Месси хотиржам оилавий ҳаёт кечиришни хоҳлайди", - деди испаниялик мураббий.
Эслатиб ўтамиз, Лионелни "Интер Майами" клубидан ташқари "Барселона", "Ал-Ҳилол" каби жамоалар ҳам ўз таркибига қўшиб олмоқчи эди.
Фикрлар