Хави "Наполи"га қарши баҳсдан сўнг нималар деди?
"Барселона" бош мураббийи Хави "Наполи"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди. Унга кўра, 1:1 ҳисоби "Барса" учун камлик қилади.
"Биз яхши ўйин кўрсатдик. Бироқ ҳисоб биз хоҳлагандек бўлмади. Бу ўйинда ғалабага лойиқ эдик.
Неаполда бугунгидан самаралироқ ҳаракат қилишимиз керак. Бу жуда муҳим.
Тан оламан, кўп хатоларга йўл қўйдик. Лекин ажойиб вазиятлар ярата олдик. Имкониятларни ҳисоблайдиган бўлсак, натижа адолатсиз бўлди", - деди испаниялик мутахассис.
Фикрлар