Хави: Неймар - бомба

“Барселона” клуби афсоналаридан бири, ҳозирда Қатарнинг “Ал-Садд” клуби бош мураббийи ҳисобланган Хави ПСЖ форварди Неймар ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Неймар – бомба, зўр футболчи. Лекин, мен ҳеч нарсани ҳал қилолмайман...Менга унинг яна “Барселона”га қайтмоқчи эканлиги ҳақида айтишди. Агар ҳаммаси менга боғлиқ бўлганида, мен албатта у билан шартнома имзолаган бўлардим”, - дейди Хави.

Эслатиб ўтамиз, Хави ва Неймар ўз вақтида “Барселона” сафида бирга тўп суришган.  ПСЖ эса уни 2017 йил 222 млн евро эвазига сотиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!