Хави Неймарга хабар йўллади

  • 18 августа, 2023, 21:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Барселона”га ўтишга ҳаракат қилган Неймар ПСЖдан тўғри Саудия Арабистонига йўл олди. Энди 31 ёшли форвард икки йил давомида “Ал-Ҳилол” шарафини ҳимоя қилади.

Tecno

ПСЖ бу трансфердан 90 миллион евродан ортиқроқ маблағ ишлаб олади. Неймарнинг ўзи 300 миллион еврога яқин маошга эга бўлади.

Журналистлар “Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандесдан Неймар трансферига муносабати қандай эканини сўради.

- Сизлар мендан жамоамга дахли йўқ ўйинчилар ҳақида фикр сўраяпсизлар. Бошқалар ҳақида гапира олмайман. Неймарга эса, сизлар орқали омад ва муваффақият тилаб қоламан, - деди Хави Эрнандес.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию