Хави нима қилиб бўлса, ҳам шу икки футболчини олиб келишни талаб қилмоқда

“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес жамоа таркиби идеал даражага келиш учун яна икки нафар футболчи кераклигини таъкидламоқда.

Таниқли инсайдер Херард Ромеро таъкидлашича, испаниялик мураббий клуб раҳбариятидан нима қилиб бўлса ҳам, “Вильярреал”дан ҳимоячи  Хуан Фойт ва “Манчестер Сити”дан ҳужукор футболчи Бернарду Силвани олиб келишни талаб қиляпти.

Клуб раҳбарияти қийин аҳволда. Улар бош мураббий талабини бажариш учун молиявий муаммоларни бартараф қилиши керак.

“Вильярреал” Фойт учун камида 40 миллион евро сўрайди. “Шаҳарликлар” ҳам португалиялик ўйинчини 70 миллион евродан камига қўйиб юбормайди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!