Хави ўйнатмаётган футболчини "Ньюкасль" илиб кетмоқчи

"Ньюкасль" жамоани кучайтириш имкониятларини ўрганмоқда.

"TodoFichajes" нашри хабарига кўра, "Барселона" ҳимоячиси Андреас Кристенсен инглиз клубининг радарида. Манбага кўра, "Ньюкасль" даниялик учун 70 миллион евро таклиф қилишга тайёр.

Кристенсеннинг ўзи ҳам асосий таркиб ўйинчиси бўлиш учун клубини ўзгартирмоқчи. 27 ёшли ҳимоячи Хавининг ҳимоя марказидаги захира танлови бўлиб қолмоқда. Испаниялик мутахассис Рональд Араухо - Жюль Кунде комбинациясини ўйнатмоқда.

Кристенсен учун Англия чемпионати бегона эмас. У Каталонияга келишидан олдин "Челси"да шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!