Хави ўзи излаган ҳужумчини топди

“Барселона” раҳбарияти Англия премьер-лигаси вакили “Лидс”дан бразилиялик ҳужумчи Рафиньяни трансфер қилишга тайёргарлик кўрмоқда.

Бош мураббий Хави жамоанинг ҳужумкорлигини ошириш учун бу позицияга янга ижрочиларни олиб келишни сўраган. Хавига Рафиньянинг ўйини маъқул келган.

“Лидс” ўзининг асосий юлдузини 45 миллион еврога баҳоламоқда. Табиийки, каталонияликларнинг вакиллари бу суммани туширишга ҳаракат қилади.

2016 йили Европага келган Рафинья шу кунга қадар “Гимараэш”, “Спортинг” ва “Ренн” клубида ўйнаган. 25 ёшли футболчи икки йилдан бери “Лидс”да тўп тепмоқда. Бу мавсум форвард премьер-лигада 33 та учрашувда ўнта гол урди ва учта голли пас узатди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!