Хави: Президент бизга нима кераклигини билади

"Барселона" бош мураббийи Хави клубнинг ёзги трансфер бозоридаги ишлари ҳақида гапирди.

"Ўйлайманки, биз таркибни кучайтира оламиз. Бизда ҳамма яхши ишлаяпти – техник ходимлар ва президент. Президент бизга қўшимча кучлар кераклигини билади. Буни Алемани ҳам билади. Трансфер ойнаси 31 августгача очиқ, олдинда жуда кўп вақт бор. Аммо вазият осон эмас. Балки молиявий фэйр-плей туфайли биз хоҳлаган нарсага эриша олмасмиз. Номларни айтмайман, лекин биз жамоани янада рақобатбардош қилиш учун ишлаяпмиз”, - деди Хави журналистларга.

Эслатиб ўтамиз, 2022/2023 йилги мавсумда "Барселона" Испания чемпионига айланганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!