Хави "Реал" устидан ғалаба қозонгандан кейин нималар деди?

"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес ўртоқлик учрашувида "Реал" устидан қозонилган ғалаба (1:0) ҳақида фикр билдирди.

Учрашув Лас-Вегасдаги (АҚШ) “Эллиджиант” стадионида бўлиб ўтди. Ўйиндаги ягона гол Каталония клуби аъзоси Рафинья томонидан киритилди.

"Умуман олганда, ўйиндан қониқдим. Бизда ажойиб жамоа шаклланмоқда. "Реал"ни мағлуб этиш ҳар доим роҳат бағишлайди. Биринчи бўлимни ажойиб ўтказдик, аммо иккинчи бўлим ҳақида бундай дея олмайман. Мавсумолди тайёргарлик давом этмоқда. Биз яхши машғулот ўтказмоқдамиз ва бугун шунга яраша ўйин кўрсатдик.

Ўйлашимча, биз “Реал”дан яхшироқ эдик. Умуман олганда яхши футбол намойиш этдик. Ҳа, бугун ғалаба қозондик, лекин асосийси янги мавсумда совринларни ютиш”, — деди Хави “Marca” нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Испания чемпионати 12 август куни "Осасуна" - "Севилья" учрашуви билан бошланади. 13 августда “кўк-анорранглилар” “Райо Вальекано”ни қабул қилса, эртаси куни Мадрид клуби сафарда “Альмерия”га қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!