Хави: Сен “Барса”дан кетмасанг бўлмайди!
“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес мавсумлар орасида таркибни тартибга келтиришни режалаштирмоқда. У бу йўлда бир неча ўйинчи билан хайрлашишга тайёр. Ана шундайлардан бири даниялик ҳужумчи Мартин Брэйтуэйт.
30 ёшли ҳужумчининг ўзи Каталониядан кетмоқчи эмас. Хави эса, бошқа ҳужумчилардан фойдаланишга қарор қилган. Клуб хўжайинлари захирада ўтирган ўйинчига катта маош тўламаслик учун уни ижарага беришни режалаштирмоқда.
Табиийки, “Барселона”дек жамоа ўйинчиси кўчада қолмайди. Маълумотларга қараганда, “Валенсия” ва “Сельта” Мартинга ўз сафидан жой беришга тайёр. “Брайтон” эса тажрибали форвардни Англияга чорламоқда.
Брэйтуэйт 2020 йилнинг февралидан бери “Барса” футболчиси ҳисобланади. У шу кунга қадар жами 57 та ўйинда майдонга тушиб, ўнта гол ва бешта ассист муаллифи бўлди. Шартномаси яна икки мавсум давом этади.
Фикрлар