Хави: Шубҳасиз Месси дунёнинг энг яхши футболчиси ва “Олтин тўп” унга берилиши керак
Ads

Каталониянинг “Барселона” клуби собиқ сардори, айни дамда эса Қатарнинг “Ал-Саад” жамоаси футболчиси Хави Эрнандес бу йилги дунёнинг энг яхши футбочиси ким бўлиши мумкинлиги ҳақида гапириб ўтди. Хави ўз навбатида Криштиану Роналду ва Лионель Мессини бу борадаги имкониятларини баҳолади.

“Агарда қўлга киритган совринлар бўйича олиб қаралса Роналду бу борада фаворит. Бироқ, “Олтин тўп” дунёнинг энг яхши футболчисига бериладиган бўлса, унда ҳеч шубҳасиз айтишим мумкинки Месси сайёрамизнинг энг кучли футболчиси ва ушбу мукофот унга берилиши керак”, - дейди Хави.

Маълумот учун, Роналду ўтган мавсум “Реал” билан ЕЧЛда ғолиб бўлди, Португалия таркибида Европа чемпионлигини қўлга киритди. Ўз навбатида Месси ортда қолган мавсумда “Барселона” билан Испания чемпиони ҳамда мамлакат кубогига эгалик қилди.