Хави Симонс жароҳати сабаб ЖЧ-2026ни ўтказиб юборади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Нидерландия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Хави Симонс тиззасидан олган жароҳати туфайли ЖЧ-2026да иштирок эта олмаслигини маълум қилди.

23 ёшли футболчи "Тоттенхэм"нинг "Вулверхэмптон"га қарши Англия премьер-лигаси учрашувида (1:0) жароҳат олганди.

Симонс ижтимоий тармоқда бу хабарни оғир қабул қилганини яширмади.

"Айтишадики, ҳаёт баъзан шафқатсиз бўлади ва бугун худди шундай кун. Мавсумим кутилмаганда якунланди ва буни англашга ҳаракат қиляпман. Ростини айтсам, юрагим синган. Ҳамма нарса маъносини йўқотгандек.

Бор истагим жамоам учун курашиш эди, энди эса бу имконият — жаҳон чемпионати билан бирга — мендан тортиб олинди. Бу ёзда мамлакатим шарафини ҳимоя қила олмайман.

Буни қабул қилиш учун вақт керак, аммо жамоадошларим учун қўлимдан келган энг яхши шерик бўлиб қоламан. Биргаликда бу синовдан ўтишимизга шубҳам йўқ.

Мен бу йўлдан ишонч, куч ва матонат билан ўтаман ҳамда қайтиш кунимни санайман", — деб ёзди Симонс.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!