Хави Стерлингни таклиф қилмоқчи

Қатарнинг "Ал-Садд" жамоаси бош мураббийи Хави ўзининг футболчилик фаолиятидаги собиқ жамоаси "Барселона" бош мураббийига айланиши мумкин.

Хави Каталония клубини бошқариш учун номзодлардан бири ҳисобланади.

"Daily Mail" хабарига кўра, Хави "Барса"да иш бошласа "Ман Сити" ярим ҳимоячиси Раҳим Стерлингни жамоага олиб келмоқчи.

Аввалроқ, инглиз футболчига "Реал" қизиқиш билдираётгани маълум бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили "шаҳарликлар" Стерлинг билан шартномани 2023 йилгача узайтиришган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!