Хави таништирув маросимида ўз футбол фалсафаси, дунёнинг энг яхши мураббийи ва Мессининг хати ҳақида гапирди

"Барселона"нинг янги бош мураббийи Хави Эрнандес таништирув маросимида журналистлар томонидан берилган саволларга жавоб берди. 

 - Эртага биз "Барселона"да машғулотларни бошлаймиз. Менга ишонч билдирган Лапортага раҳмат. Мен уйимга қайтдим. 

- Биз дунёнинг энг яхши клубимиз ва жамоа фойдаси учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз. Менинг қайтишим учун жон куйдирган Матеу Алемани, Жоан Лапорта ва Рафа Юстига алоҳида раҳмат айтаман. 

- "Менинг аниқ фалсафам бор. Қатарда ишлаганимда ўз ғояларим устида ишладим. Айрим футболчилар мен тарғиб қилмоқчи бўлган ўйинни тушунади. Чиройли футбол ўйнаб, яхши натижаларга эришмоқчимиз. 

- Мени Гвардиола билан солиштиришлари яхши ҳолат. У менга футболчи ва мутахассис сифатида кўп нарсаларни ўргатган. Ўйлашимча, Пеп дунёнинг энг яхши мураббийи. 

- Афсонавий Месси менга муваффақият тилаб, хабар юборди. 

- Менинг жамоам кўпроқ тўпга эга бўлишини ва прессингда яхши ишлашини хоҳлайман. Биз тўпни рақиб жарима майдонига қайтармоқчимиз. Бу янгилик эмас, бу "Барселона" фалсафаси. 

- Авваломбор футболчилар билан суҳбатлашишим лозим. Айни вақтда уларнинг кўпчилиги терма жамоа йиғинида. Мен "Эспаньол"га қарши учрашув олдидан шогидларимга ўз ғояларим борасида тушунча бераман. 

Мен бўлмаганимда содир бўлган воқеаларга изоҳ бера олмайман. Шуни биламан, агар биз маълум қоидалар ўрнатмасак, яхши натижалардан умид қилмасак ҳам бўлади. 

"Барселона"нинг мағлуб бўлиши - мен учун дафн маросимидай гап. Ёшлигимдан ғалабаларга чанқоқман. Кўп нарсаларни тузатиш устида бош қотиряпман. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!