Хави уч футболчининг жойини кафолатлади. Улар орасида Левандовски йўқ!

“Барселона” раҳбарияти ёзда таркб масаласида катта ўзгаришлар қилмоқчи. Клуб молиявий аҳволини ўнглаб олиши учун бир неча футболчиларини сотиб юборишига тўғри келяпти.

Жамоа бош мураббийи Хави Эрнандес ҳар қандай вазиятда ҳам таркибда олиб қолинадиган уч нафар футболчи номини эълон қилди.

Испаниянинг Sport нашри хабар беришича, каталонияликлар ҳимоячи Рональд Араухо ва икки нафар ярим ҳимоячи – Френки де Йонг ҳамда Педрини ҳар қандай таклиф бўлишидан қатъи назар бошқа клубга сотмайди.

Асосий таркиб вакилларидан Марк-Андре тер Штегена, Алехандро Бальде, Гави, Жюль Кунде, Рафинья ва Роберт Левандовски ҳам Хавига керак бўлган ўйинчилар тоифасига киради. Бироқ яхши таклиф бўлса, клуб раҳбарияти улар билан хайрлашишга қаршилик қилмайди.

Маълумотларга қараганда, каталонияликлар ёзда футболчилар трансферидан 200 миллион евро ишлаб олишни мўлжаллаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!