Хави ва Гвардиола ғалати келишувга қўл урмоқчи

“Барселона” ва “Манчестер Сити” ёзда ўзаро ўйинчи алмашиши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Каталонияликлар бош мураббийи Хави ўз жамоасида Бернарду Силвани кўрмоқчи. Португалиялик ҳужумкор футболчи чемпионатда Хосеп Гвардиоланинг ишончини оқлаб келяпти. 27 ёшли ўйинчи ўн битта тўп киритиб, бешта голли пас оширди.

“Шаҳарликлар” каталонияликлар ярим ҳимоячиси Френки де Йонгга жиддий қизиқяпти. Гвардиола нидерландиялик футболчининг мухлиси ҳисобланади ва унга айнан Френки типидаги марказ ўйинчиси керак.

Буни инобатга олган “Барселона” мутахассислари манчестерликларга ҳар икки ўйинчини алмаштириш таклифини бермоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!