Хави ва яна икки номзод: Манчестерликлар ҳам янги мураббий қидира бошлади

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Рубен Аморим ҳам шартномасини охирига қадар жойида қолиши кафолатланмаган. Клуб раҳбарияти ҳар эҳтимолга қарши португалиялик мутахассисга муносиб ўринбосар топиб қўйишга уринмоқда.

Caught Offside хабарига кўра, “Манчестер Юнайтед” диққат марказида Оливер Гласнер, Хави Эрнандес ва Андони Ираола бор.  

Бу мутахассислар орасида Гласнер ва Ираола аллақачон Англия Премьер-лигасида иш олиб бормоқда ва улар бошқарувидаги “Кристал Пэлас” ва “Борнмут”нинг ўйини экспертлар эътиборига сазовор бўляпти.

Хави Эрнандес эса, “Барселона” бош мураббийлигини тарк этганидан бери ишсиз юрибди.

“Манчестер Юнайтед” навбатдаги ўйинини 4 январь куни ўз майдонида “Лидс”га қарши ўтказади. Айни пайтда Рубен Аморим жамоаси АПЛ жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!