Хави хафа бўлди

“Севилья” таркибида барқарор ўйин намойиш этиб келаётган франциялик ҳимоячи Жюль Кунде бир неча мавсумдан бери Европанинг гранд клублари ўртасида талаш бўлмоқда.

“Барселона” бош мураббийи Хави шу ёз ичи 23 ёшли ҳимоячини Каталонияга олиб келишни истаётган эди. Испаниялик мутахассис ўйинчи билан боғланиб, ўз жамоасига таклиф қилишга ҳам улгурди.

Бироқ, журналист Ману Сайнс футболчи “Барселона” чорловини жавобсиз қолдириб, “Челси”ни танлаганини аниқлади ва бу ҳақда маълумот тарқатди.

Жюль Кунде ўтган мавсумда 44 маротаба майдонга тушиб, ҳимояда мустаҳкам ўйнаши билан бирга учта гол ва битта ассист муаллифи ҳам бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!