Хави хафсаламни пир қилди!

“Барселона” тарбияланувчиси Рики Пуч мавсумолди йиғинларида бош мураббий Хави Эрнандес қарори унинг ҳафсаласини пир қилганини таъкидлади.

- Илгари клуб бирор футболчини Барселонада қолдириб, уларсиз ўқув-машғулот йиғинига кетганини ҳеч кўрмаганмиз. Клубдаги етти йиллик фаолиятимдан кейин бу мени хафсаламни пир қилди. Ахир бош мураббий Хавининг ўзи ҳам шу клубда кўп йиллар ўйнаганку.  

Мен вазиятни тушуниб турибман. Улар ўйинчилар клубни тарк этишини тезлаштириш учун шу тариқа босим ўтказмоқчи бўлишди. Лекин буни бошқача усулда амалга ошириш мумкин эди, - деди Рики Пуч.

23 ёшли ярим ҳимоячи “Барселона”дан кетиб, “Лос-Анжелес Гэлакси” сафига қўшилди. Пуч фаолияти давомида клублар миқёсида жами 124 та учрашувда қатнашиб, еттита гол ва 16 та ассист муаллифи бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!