Хави хўжайинлар билан келишолмай қолди
“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес чап қанот ҳимоясига янги ўйинчи олишда клуб раҳбарияти билан келиша олмай қолди.
Испаниялик мураббий бу позицияда “Бенфика” вакили Алехандро Гримальдони кўришни истайди. Бу футболчи ўз даврида “Барселона”нинг иккинчи жамоасида тўп тепган ва каталонияликларга бегона эмас.
Бироқ, трансферларга масъул бўлган директор Матеу Алемани чап қанот ҳимоясига “Валенсия”да ўйнаётган Хосе Гайяни олиб келишга ҳаракат қиляпти. 26 ёшли футболчи Испания чемпионатининг энг зўр ҳимоячиларидан ҳисобланади ва жуда катта тажрибага эга.
Бундан ташқари, клуб раҳбарияти рўйхатида “Челси” ҳимоячиси Маркос Алонсонинг номзоди ҳам бор.
Фикрлар