Хави яна бир талантдан воз кечди

“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес жамоани ўзига керак бўлмайдиган ўйинчилардан тозалашни давом эттирмоқда.

Каталонияликлар ёз ичи 23 ёшли ҳимоячи Оскар Мингесни сотиб юборишга қарор қилди. Шу орқали клуб маош фондини енгиллатмоқчи.

Бу ҳимоячининг нархи 5 миллион еврони ташкил қилади. Арзон нарх унинг янги жамоа топишида муҳим омил ҳисобланади.

Табиийки, Мингесга суперклублар харидор бўлмади. Истеъдодли ўйинчи Испания чемпионатининг ўртамиёна жамоаларидан бўлаётган таклифлардан бирини қабул қилишига тўғри келади.

Мингес ўтган мавсум Испания чемпионатида 19 марта майдонга тушиб, битта голли пас муаллифи бўлди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!