Хави: "Янги шартномамни раҳбарият билан муҳокама қилганман"

"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес тез орада Каталония клуби билан шартномасини узайтиради. Мутахассиснинг "кўк-анорранглилар" билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзида якунига этади.

"Мен раҳбарият билан янги шартномамни муҳокама қилдим. Ҳар доим ўзимга бир нарсани айтаман: "Биринчи навбатда совринларни ютишимиз керак", - деди Хави матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик мутахассис "Барселона"ни 2021 йилнинг кузидан буён бошқармоқда. Ўшандан бери мураббий жамоа билан Испания Суперкубогини қўлга киритди. Каталонияликлар Ла Лига чемпионлиги учун курашда "Реал" дан 9 очко олдинда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!