Хави юлдуз футболчини "Барса"га ўтишга кўндирди

  • 12 апрель, 2022, 17:39
  • Karim Xudayqulov
  • 0
CHERY AUTO

Хави Роберт Левандовскини "Барселона"га ўтишга ундаган. Бу ҳақда журналист Маттео Моретто хабар берди.

Маълум бўлишича, каталонияликлар бош мураббийи польшаликка ўзи қурмоқчи бўлган лойиҳанинг моҳиятини тушунтириб берган. 

Роберт "кўк-анорранглилар" сафига ўтишга розилик берган, лекин ҳозирча футболчи ва клуб ўртасида ҳеч қандай келишув йўқ. 

33 ёшли голеадор жорий мавсум Бундеслигада 29 ўйинда майдонга тушиб, 32 та гол урди ва 1 та голли узатма муаллифига айланди. 


Tecno

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!