Хавини "Барселона"га қайтишга ким кўндирди?

  • 3 июля, 2020, 22:26
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Ҳозирда Қатарнинг "Ал-Садд" клубини бошқараётган Хави жорий мавсум якунлангач, "Барселона"га қайтади.

Tecno

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра, 40 ёшли мутахассис клуб раҳбариятининг таклифига шубҳа билан қараган ва уни қабул қилишни хоҳламаган, аммо жамоанинг номи ошкор этилмаётган етакчи футболчилари шахсан Хави билан боғланиб, уни кўндиришган.

Бундан ташқари, Хави жамоанинг амалдаги бош мураббийи Кике Сетьен истеъфога чиқарилмагунича “Барселона” билан шартнома борасида музокаралар ўтказишни хоҳламаяпти.

Маълумот учун, Хави “Барселона” сафида 17 йил тўп сурган ва 25 та совринни қўлга киритган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию