Хайнкес: "Бавария" биринчи бўлимдаёқ ютқазиб бўлган эди

“Бавария” клуби бош мураббийи Юпп Хайнкес кеча Бундеслиганинг 13-турида бўлиб ўтган Мюнхенгладбахнинг “Боруссия” (2:1) жамоасига қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Биз биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ютқазиб бўлган эдик ва дастлабки 45 дақиқаликда ҳеч нима қила олмадик. Биз бу ўйинда жуда суст ҳаракат қилдик ва тезликни оширишга ҳаракат қилмадик. Шу боис тўғри ритмни топа олмадик. Иккинчи бўлимда биз гол уришга муваффақ бўлдик, аммо, “Боруссия” футболчилари жуда яхши ҳимояланишди”, - дейди 72 ёшли мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Юпп Хайнкес “Бавария” бошқарувига қайтганидан сўнг кеча илк бор мағлубиятга учради. Унинг шогирдлари бунга қадар кетма-кет 9та учрашувнинг барчасида ғалаба қозониб келишаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!