Хайнкес
Ads

Бавария» клубининг бош мураббийи Юпп Ҳайнкес футболчилар учун янги тартиб-интизом қоидаларини жорий қилди, деб хабар бермоқда Sport Bild.

Мутахассис бу қоидаларни 2012/13 мавсумида ҳам қўллаган, натижада, «Бавария» Германия чемпионати, кубоги ва Чемпионлар лигасида ғалаба қозонган эди.

Биринчидан, Ҳайнкес кийиниш хонасида мобил телефонлардан фойдаланишни тақиқлаб қўйди. Энди улардан фақат жуда ҳам зарур ҳолатларда фойдаланиш мумкин.

Иккинчидан, Ҳайнкес хушмуомалалик ва пухталикка муҳим эътибор қаратмоқда. Аввало, футболчилар клубнинг ҳар бир ходими билан саломлашиб кўришиши шарт. Бундан ташқари, ҳеч ким машғулотларга кечикиб келиши мумкин эмас.

Учинчидан, футболчилар озодаликка риоя қилиши, кийиниш хонасидаги шкафларини ўзлари тартибга келтириши лозим.

Буларга қўшимча равишда, жисмоний тайёргарлик мураббийи билан ҳафтасига икки марта шуғулланиш жорий қилинди. Футболчилар мушакларининг чўзинчоқлиги устида ишлаши ва қўшимча машқларни бажариши лозим.