Хайрулла Ҳамидов билан Даврон Файзиев тандеми про лиганинг марказий ўйинида!
13 август куни "Бобур Арена"да про лига етакчилари - "Андижон" ҳамда "Турон" ўртасида жиддий қарама-қаршиликка гувоҳ бўламиз.
Ушбу учрашувга қизиқиш ҳар қачонгидан юқори даражада. Айниқса, бу йилги про лигадаги интриганинг анча кучайиши фонида "Андижон" - "Турон" беллашуви барчанинг диққат-марказида бўлиб турибди. Ўйин эса "FutbolTV" орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.
Шундан келиб чиққан ҳолда марказий ўйинни юртимиздаги икки рейтинги баланд шарҳловчилар - Хайрулла Ҳамидов билан Даврон Файзиев бевосита "Бобур Арена" стадионидан шарҳлаб борадилар. Бу эса муҳим ўйинга қўшимча жозиба бағишлаши шубҳасиз.
Ёдингизда бўлса, ушбу бетакрор тандем бунгача "Андижон" - "Хоразм" учрашувини ҳам бевосита стадионда шарҳлашган бўлиб, барча мухлисларнинг қалбидан чуқур из қолдиришганди.
Эслатиб ўтамиз, "Андижон" - "Турон" беллашуви шанба куни соат 17:00 да бошланади, - дея хабар бермоқда, “Андижон” матбуот хизмати.
Фикрлар