Хайрулла Ҳамидов: "Бу боланинг асабига тегиб туриш керак"
АПЛ 33-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед" - "Норвич" учрашувида "қизил иблислар" 3:2 ҳисобида рақибдан устун келди.
МЮ сафида Криштиану Роналду хет-трик муаллифига айланди ҳамда жамоасига муҳим 3 очкони тақдим этди. Ушбу ўйиндан сўнг таниқли журналист Хайрулла Ҳамидов телеграм саҳифасида португалиялик ҳужумчи ҳақида пост қолдирди.
"МЮга Тен Хааг келса, Криштиану кетиши ҳақидаги хабар чиқиши ортидан Португалия афсонаси идеал хет-трик йўлламоқда - жарима майдончаси ичидан ҳужумчининг голи, бош билан гол ва жарима зарбасидан шедевр.
Яна ўша гап. Бу боланинг асабига тегиб туриш керак. Унинг даври ўтганини баландроқ овозларда гапириб туриш керак. Шунда у ўзини эслатади.
Бу кунни Роналду хет-трик қилган оқшом "Уэмбли"да қандайдир ўйин бўлиб ўтганди, деб хотирлаб юрамиз", - деди Ҳамидов.
Фикрлар