Хайрулла Ҳамидов: Вадим Абрамов ҳали ҳам саҳнада эканини кўрсатди ва мураббийликдаги “невараси” - Шацкихга сабоқ берди
1 август куни Ўзбекистон кубогида нимчорак финалдан ўрин олган "Динамо" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди. Беллашувда самарқандликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди. "Шерлар" эса кубок баҳсларидан чиқиб кетди.
Ушбу воқеликдан сўнг таниқли шарҳловчи Хайрулла Ҳамидов телеграмдаги саҳифасида ўз фикрларини билдирди.
- “Динамо”ни тарихий ғалаба билан табриклаймиз, ҳатто про-лигадалигида ҳам “Пахтакор”нинг кушандаси бўлишда давом этяпти.
Аммо мана бу видеода айтилганидек, “Пахтакор”нинг асосий қуроли Черан экани яна тасдиқланди. Бир бўлим Драгансиз - 0-3, у тушиб - 2:3 ва сал қоляпти ўйинни қутқаришига.
Хуллас, Вадим Абрамов ҳали ҳам саҳнада эканини кўрсатди ва мураббийликдаги “невараси” - Шацкихга сабоқ берди.
Браво, “Динамо”, браво, Самарқанд! - деди Хайрулла Ҳамидов.
Фикрлар
Хайрулла,Шацких хали хам осмонда юрибди
Уйинчи яхши ё ёмон курсатгичини факат биз мухокама киламиз дейди ахир футбол Ким учун