Хедирага АПЛнинг топ клублари қизиқиш билдирмоқда
"Унион" ярим ҳимоячиси Рани Хедира хизматига бир нечта топ клублар қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда 90min.com нашри хабар бермоқда.
Манбанинг ёзишича, 29 ёшли вице-сардорни "Эвертон", "Лестер", "Ливерпуль", "Ньюкасл", "Тоттенхэм", "Вест Хэм" ва "Вулверхэмптон" жамоалари ўз сафига қўшиб олмоқчи. Скаутлар футболчини Европа Лигаси плей-офф босқичидан ўрин олган "Аякс"га қарши ўйинда кузатган.
Рани 2014 йил Германия билан жаҳон чемпионига айланган Сами Хедиранинг укаси ҳисобланади.
Фикрлар