Хэллоуинда таниқли футболчилар қандай образда кўриниш берди?
Килиан Мбаппе Эдди Мерфи ижро этган "Америкага йўл" фильмидаги африкалик қирол образини танлади. Кўриниб турибдики, унинг танлови ўзини 100 фоиз оқлаган!
Мексиканча шляпа ва қувноқ кайфият! Неймар байрамни шундай кутиб олди
ПСЖ ҳақида сўз борар экан, жамоанинг бошқа футболчилари ҳақида ҳам қисқача. Кейлор Навас ва Леандро Парадеснинг кайфияти Неймарникидан қолишмайди!
"Реал" Мадрид ярим ҳимоячиси - Марко Асенсио қисқа фурсатга "Жокер"га айланди. У сурат тагига : "Нега бу қадар жиддийсиз?",- деб изоҳ ҳам қолдирган.
"Кариб денгизи қароқчилари" фильмига бўлган муҳаббат Куртуани шу ишга "мажбурлаган" кўринади.
"Барселона"га ўтгач, кўплаб мемларнинг асосий қаҳрамонига айланган Мартин Брэйтуэйт хэллоуинни "оила даврасида" нишонлади.
Бу суратдаги "телба" "Олтин тўп" учун даъвогарлик қилаётган Жоржиньо десам ишонасизми?
Поль Америка қитъасида жуда машҳур "ўликлар куни" байрамидаги энг таниқли макияждан фойдаланади.
"Ливерпуль" ярим ҳимоячиси - Тьяго Алькантара ҳам қолганлардан кам эмаслигини кўрсатиб қўймоқчи.
Қизчасини қўрқувга солган Жоржо Кьеллинини бу кўринишда ҳатто туққан онаси ҳам танимаслиги аниқ.
Бугунги кунда тренд даражасига кўтарилган "Калмар ўйини" фильмидаги персонаж ҳам футболчилар эътиборидан четда қолгани йўқ. Суратда ўз вақтида Бразилия ва ЦСКА шарафини ҳимоя қилган Вагнер Лав.
Бугунги суратлар орасидаги энг даҳшатлиси шу! Кечагина "Камп Ноу"ни ёндирган Нельсон Самеду, бугун "туманли альбион"дагиларни "қўрқув"га солмоқда.
Чалғи кўтарган бўри олдида Андрес Иньеста ва унинг турмуш ўртоғи!
Фикрлар